Россияда парламент сайловлари ўтказилишига олти ой қолганда янги миллатчи партия тузилгани эълон қилинди.

“Буюк Россия” партиясининг Москвада бўлиб ўтган таъсис йиғилишида ўқиб эшиттирилган баёнотда, янги партия “юз минглаб чинакам россиялик ватанпарварни” ўз сафида бирлаштириши таъкидланган. Партия асосчиларига кўра, бу партия “Кремлнинг лойиҳаси” эмас. “Буюк Россия” - партия сифатида рўйхатдан ўтиши учун қатор талаблар, жумладан мамлакатда партиянинг камида беш минг аъзоси борлиги ҳақидаги ҳужжатларни давлат идораларига тақдим этиши керак бўлади.