Мазкур гуруҳ Президент Виктор Юшченко, Бош вазир Виктор Янукович ҳукумати ҳамда парламент вакилларидан иборат. Улар сайлов қачон ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлиши, бунинг учун қандай қонунлар қабул қилиниши кераклиги борасидаги ўз таклифларини 7 май куни тақдим этишлари кутилмоқда. Юшченко ва Янукович бир неча ҳафтадан бери давом этиб келаётган сиёсий бўҳронга барҳам бериш мақсадида 4 май куни муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақида келишувга эришган эдилар.