Синхуа ахборот агентлигига кўра¸ шанба куни рўй берган фалокатдан сўнг 10 кончи тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарувчилар конда тирик қолганларни қидиришмоқда¸ айни пайтда воқеа сабабларини тафтиш этиш бошланган. Хитой конлари дунëдаги энг хавфли конлар ҳисобланади. Биргина ўтган йилнинг ўзида конда юз берган турли фалокатлар оқибатида 5000 га яқин одам нобуд бўлди.