Миср расмий манбаларига кўра¸ бугун мамлакатнинг шимолий Синай минтақасида Франция ҳарбий учқичи ҳалокатга учраган ва учқич бортидаги 9 ҳарбийнинг барчаси нобуд бўлган.

Франция ҳарбий самолëти Исроил ва Миср ўртасидаги чегара ҳудудларини назорат қилувчи кўпмиллатлик кузатувчи кучларга қарашли бўлган. Француз учқичининг ҳалокатга учраганини кўпмиллатли кучлар қўмондонлиги ва француз ҳарбий манбалари ҳам тасдиқлади. Айтилишича¸ нобуд бўлган ҳарбийларнинг саккизтаси француз¸ қолган бири эса¸ канадалик бўлган.