Эрон Ташқи ишлар вазири Монучеҳр Муттаки АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашиш ниятини билдирди.

Якшанба куни "Ал Арабия" телеканали мухбири билан суҳбатда Муттаки бўлажак музокараларга яхши тайёргарлик кўрилиши лозимлигини қайд этган. 3 май куни Мисрда Ироқ бўйича ўтказилган халқаро анжуманда Монучеҳр Муттаки ва Кондолиза Райс бир бирларига қўл силкишган, аммо музокаралар бўлмаган эди.