Арманистон пойтахти Ереванда мухолифат тарафдори бўлган олти мингга яқин одам норозилик намоиши ўтказди.

Норозилар ҳукуматни 12 май куни бўлажак парламент сайловлари арафасида мухолифатни сиқувга олаётганликда айблади. Норозилик қатнашчилари агар сайловларда сохтакорликларга йўл қўйиладиган бўлса яна кўча намоишлари ўтказишларини билдиришди. "Ориенац еркир" деб аталувчи партия сайловларда овозларнинг 12 фоизини қозониш ниятида.