Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги март ойидаги ҳарбий амалиётлар чоғи тинч аҳоли қурбон бўлгани учун Афғон халқидан кечирим сўради.

4 март куни Америка денгиз пиёдачилари Афғонистон шарқида жанггарилар ҳужумига учрагач, уларга жавобан ўт очган ва оқибатда маҳаллий аҳоли орасидан 19 одам нобуд бўлган, 50га яқин одам жароҳатланган эди. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий қўмондонлиги вакили полковник Жон Николсон бўлиб ўтган ушбу ходисани "мудхиш ҳато" деб атади ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига тазия изхор этди.