Буюк Британияда янги Адлия вазирлиги ташкил этилди.

Илгари адлия масалалари билан Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги шуғулланар эди. Мамлакат бош вазири Тони Блэр сўзларига кўра, ташкил этилган янги вазирлик ҳукуматга терроризмга қарши курашишда ёрдам беради. Ички ишлар вазирлиги кўпроқ хавфсизлик, жамиятдаги қонунбузарлик, наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш, муҳожирлик, фуқароларнинг ҳужжатларига оид масалалар билан шуғулланади. Янги Адлия вазирлиги эса мамлакатда жиноятчиларни қамоққа олиш, назорат қилиш ва ҳукм чиқариш каби масалалар билан машғул бўлади. Буюк Британия ҳукуматининг ҳуқуқ соҳасидаги расмийси лорд Фалконер Адлия вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.


* * * * * * * * * *