Халқаро ташкилотлар Умида Ниёзова озод этилганини олқишлади.

Бир неча халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбекистонлик мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг озод этилганини олқишлади. 8 май куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди У.Ниёзова ишини аппеляция тартибида кўриб чиқиб, дастлаб суд қарори билан белгиланган 7 йиллик қамоқ жазосини 7 йиллик шартли жазо билан алмаштирган ва қарийб 4 ойлик ҳибсдан сўнг уни суд залидан озод қилган эди. “Human Rights Watch” ташкилотининг билдиришича, айни пайтда Ўзбекистонда сиёсий айбловлар билан камида 14 нафар инсон ҳуқуқлари фаоли қамоқ жазосини ўтамоқда.