Чехия ва АҚШ расмийлари мудофаа тизими масаласини муҳокама этмоқда.

Чехия ва АҚШ ҳукумати расмийлари Вашингтоннинг Марказий Европа, жумладан, Чехия ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасини муҳокама этмоқда. Чехия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, икки кунлик учрашув чоғида қурилажак база ва база ходимларининг расмий мақоми борасида музокаралар ўтказилади. АҚШ ҳукумати Марказий Европадаги мудофаа тизими Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши қаратилганини билдириб келмоқда.