Берлинда Эроннинг ядровий дастури атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

БМТнинг беш доимий аъзоси ва Германия вакиллари Берлинда Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама этди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, бу учрашув ЕИнинг ташқи алоқалар бўйича мутассадиси Ҳавьер Солана ва Эрон ядровий дастури бош музокарачаси Али Ларижоний ўртасида кутилаётган музокаралар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди. Агар Эрон 23 майгача уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, БМТнинг навбатдаги санкцияларига гирифтор бўлиши мумкин.