Тони Блэр истефога чиқиши ҳақида эълон қилди.

Буюк Британия бош вазири Тони Блэр 27 июнь куни истеъфога чиқишини маълум қилди.
“Бугун мен Лейбористлар партияси раҳбарлигидан кетиш қароримни эълон қиламан. Партия ўзига янги раҳбар сайлайди. 27 июнь куни қироличага бош вазир лавозимидан кетиш тўғрисидаги аризани тақдим этаман”, - деди Тони Блэр.
Тони Блэрнинг истеъфога чиқиши ҳукмрон Лейбористлар партияси раҳбарлиги учун кураш авж олишига сабаб бўлади. Етти ҳафта ичида Лейбористлар партияси янги раҳбар сайлаши керак ва ўша раҳбар бош вазир лавозимини эгаллайди. Бу лавозимни молия вазири Гордон Браун эгаллаши кутилмоқда. Айни пайтда бош вазир ўринбосари Жон Прескот ҳам истеъфога чиқишини эълон қилди.