Генерал ҳарбийларни маҳбусларни қийнамасликка чақирди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари бош қўмондони Дэвид Петрэус ўз ҳарбийларини ироқлик маҳбусларга нисбатан қийноқ қўлламасликка чақирди. Ироқдаги кузатув натижалари шуни кўрсатдики, АҚШ ҳарбийлари маълумот олиш мақсадида маҳбусларни қийноққа солишга қарши эмас.
“Маълумот тўплаш учун қийноқлар қўллашни айримлар маъқуллаши мумкин. Лекин бундай йўл тутиш мутлақо хатодир”, - дейилади Д.Петрэуснинг Пентагон сайтида эълон қилинган очиқ хатида.