Ироқда АҚШ аскарлари бўлинмаси ҳужумга учради

Хабарларга кўра, америкалик ҳарбийлар Ал-Маҳмудия шаҳрида жангарилар пистирмасига дуч келган. Рўй берган отишма чоғида жангарилар беш кишини ўлдирган. Уч кишининг тақдири эса номаълум қолмоқда.

АҚШнинг Ироқдаги қўмондонлиги бедарак йўқолган ҳарбийлар айни пайтда қидирилаётганини маълум қилди.