Туркманбоши шаҳрида саммит бўлди

Туркманбоши шаҳрида учрашган Россия, Қозоғистон ва Туркманистон президентлари Каспий денгизи қирғоғи бўйлаб газ қувури қуришга келишиб олди.

Бу ҳақдаги қўшма декларацияда уч давлат раҳбарлари ўз ҳукуматларига 2007 йил 1 сентябргача мазкур шартномани тайёрлаш ва имзолашга кўрсатма берган.

“Бугун қабул қилган қароримиз “катта саккизлик”нинг Санкт-Петербург саммитида илгари сурилган режа ва вазифаларга тўлиқ мосдир. Ҳозир гап янги конларни ўзлаштириш тўғрисида кетмоқда. Демак, олдимизда газни ташиш имкониятларини кенгайтириш вазифалари турибди”, - деди Россия президенти Владимир Путин.

Хабарларга кўра, туркман газини Қозоғистон ва Россия орқали Европага элтувчи қувур қурилиши 2008 йилда бошланади.