Измирда кўп минг кишилик намойиш

Туркиянинг дунёвий давлат бўлиб қолиши тарафдори бўлган икки юз минг фуқаро Измир шаҳрида исломий қарашдаги ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказди.

Бу Туркияда исломий жамият барпо этилишидан ҳадиксираган фуқароларнинг ҳукуматга қарши уюштирган биринчи норозилик намойиши эмас.

Куни-кеча Измир шаҳридаги бозорда қўлбола бомба портлагани оқибатида бир одам нобуд бўлган, 14 нафари яраланган эди. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.