Сўнгги уч ҳафта давомида 85 минг ноқонуний афғон қочқини Эрондан чиқариб юборилди.

Куни-кеча Афғонистон парламенти минглаб афғонистонликлар Эрондан мажбуран чиқариб юборилишининг олдини ололмаганликда айблаб ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спантага ишончсизлик билдирган.

Президент Ҳомид Карзай Олий суд бу борада қарор чиқармагунича Спанта ўз лавозимини тарк этмаслигини айтган.