НАТО мулла Дадуллоҳ ўлдирилганини эълон қилди

НАТО 12 май куни АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари альянс қўшинлари билан бирга Ҳилманд вилоятида ўтказган операция натижасида “Толибон” ҳаракати дала қўмондони мулла Дадуллоҳ ўлдирилганини эълон қилди.

Афғонистон расмийлари бу хабарни сал аввалроқ тасдиқлаган эди.

НАТО мулла Дадуллоҳ толибларнинг Афғонистонда ўлдирилган энг юқори мартабали дала қўмондони эканини билдирмоқда.