Мулла Умар ўз дала қўмондонидан айрилганини тан олди

“Толибон” ҳаракати раҳбари мулла Умар ҳаракатнинг таниқли дала қўмондони мулла Дадуллоҳ ўлдирилганини тан олиб, Афғонистондаги халқаро кучларга қарши ҳужумлар давом этишини маълум қилди.

Мулла Умарнинг баёнотида айтилишича, мулла Дадуллоҳ ўрнини эгаллаш учун минглаб жангари шай турибди.

Мулла Дадуллоҳ 12 май куни халқаро кучларнинг Ҳилманд вилоятида ўтказган операцияси чоғида ўлдирилган эди.