Эронда “Озодлик” мухбири озод этилди

Эрон инқилобий суди “Озодлик” радиосининг Эрон хизмати мухбири Нази Азимани гаров пули эвазига ҳибсдан озод этди. Журналист устидан суд жараёни келаси якшанба куни давом этади.

Февраль ойида Теҳронга учиб келган Нази Азиманинг паспорти аэропортда олиб қўйилганди. Эронга касал онасини кўргани борган Азима хоним АҚШ ва Эрон қўшфуқаролигига эга.