Оқмурод Ражабов ишдан бўшатилди

Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов президент хавфсизлик хизмати бошлиғи, мамлакатда жуда катта нуфузга эга бўлган Оқмурод Ражабовни ишдан бўшатди.

Туркманистон давлат телевидениеси тарқатган хабарга кўра, О.Ражабов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан четлатирган.

О.Ражабовнинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум эмас. У 21 йил давомида Туркманистоннинг аввалги раҳбари Сапармурод Ниёзовга хизмат қилиб келган ва марҳум Туркманбошининг энг яқин сафдоши сифатида танилган эди.