Сербия ҳукумати янги ҳукуматни тасдиқлади

Сербия парламенти тунги соат 12 га яқин янги ҳукумат таркибини тасдиқлади. Агар шу вақтга қадар паламент янги ҳукуматни тасдиқламаганида мамлакатда янги сайлов белгиланиши мумкин эди.

Янги ҳукумат таркиби тасдиқлангач, бош вазир Воислав Коштуница парламентга мурожаат этиб, Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун интилишини ва уруш жиноятлари бўйича Гаага трибунали билан ҳамкорлик қилишини билдирди. Бироқ В.Коштуница мустақилликка интилаётган Косовога ён босмаслигини таъкидлади.