Навбатдаги уриниш ҳам муваффақиятсиз тугади

Украина президенти Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Януковичнинг мамлакатдаги сиёсий бўҳронни ҳал этишга қаратилган навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

Хабарларга кўра, уч соат давом этган музокарадан сўнг В.Янукович ва В.Юшченко муддатидан аввал ўтказилиши кутилаётган парламент сайлови санаси борасида келиша олмаган.

В.Юшченко сайловнинг июнь ойида ўтказилиши тарафдори бўлса, В.Янукович сентябрь ёки октябрь ойларини таклиф қилмоқда.