Қозоғистон парламенти конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.

Бироз аввал мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатлари муддатини 7 йилдан 5 йилга қисқартиришни таклиф қилган эди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир амалда бўлган президентлик бошқаруви мамлакатни собиқ иттифоқдан кейинги алғов-далғов даврдан мувафаққиятли олиб чиққан.

Шунингдек, парламентдаги чиқиши чоғида Н.Назарбоев Марказий сайлов комиссияси ва Ҳисоб қўмитасини шакллантириш ҳамда жамоат ташкилотлари ва сиёсий партияларни молиялаш тартибларига ва умуман мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётининг бошқа бир қатор соҳаларига ўзгартишлар киритишни таклиф қилганди.