Брюсселда Андижон мавзусидаги давра суҳбати

Брюсселдаги Европа парламенти биносида “Андижон: икки йилдан сўнг” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати қароргоҳи Брюсселда жойлашган Бўҳронларнинг олдини олиш халқаро гуруҳи, Очиқ жамият институти ҳамда Европа парламентининг Марказий Осиё ва Мўғулистон қўмитаси ташаббуси билан ўтказилди.

Хабарларга кўра, тадбир чоғида даниялик журналист Майкл Андерсеннинг “Андижон қатлиоми” фильми намойиш этилган. Шунингдек, давра суҳбатида ЕИ Ўзбекистонга нисбатан қандай мавқени эгалламоғи керак, деган савол атрофида ҳам баҳс юритилган.