Москва вилоятида Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдирилди

Москва вилояти ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси пичоқланиш оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва қотиллар қидирилмоқда.

Куни-кеча ҳам Москва вилоятининг Железнодорожний шаҳрида Ўзбекистоннинг 1980 ва 1982 йилда туғилган икки фуқароси жасади топилган эди.

Ўзбекистонликлар миллий нафрат асосида ўлдирилгани тахмин қилинмоқда.