АҚШ расмийлари ҳибсга олинган эронликларни озод этишга ишора қилди

АҚШ расмийлари Ироқ шимолида ҳибсга олинган эронлик беш фуқарони 21 июнгача озод этишга ишора қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққийнинг билдиришича, бу ҳақдаги хабар АҚШ расмийларидан Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий орқали расмий Теҳронга етказилган.

Вашингтон январь ойида Ироқда ҳибсга олинган эронликларни Эрон инқилобий гвардиясига аъзоликда ва Ироқдаги жангариларни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқда. Эрон эса ҳибсга олинганлар дипломат эканини айтган.