Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри масжидидаги портлашда ўлганлар сони 10 кишига етди.

Мамлакатдаги энг йирик масжидлардан бири бўлган “Макка”га ҳужум 18 май куни мусулмонлар жума намозини ўқиш учун йиғилган пайтда уюштирилган эди.

Портлашдан кейин ғазабга минган мусулмонлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувда тўрт киши нобуд бўлди. Ҳиндистон ички ишлар вазири Шивраж Патил вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида Ҳайдарободга келди.