Буюк Британия бош вазири Тони Блэр кутилмаганда Бағдодга ташриф буюрди.

У Ироқ президенти Жалол Талабоний ва бош вазир Нурий ал-Маликий билан мамлакатда хавфсизлик вазиятини яхшилаш борасида музокара ўтказди. Бағдоднинг “яшил зонаси”да бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин Т.Блэр АҚШ етакчилигида Ироқни босиб олишда иштирок этганидан афсусланмаслигини билдирди.

Бош вазир лавозимида 10 йил давомида ишлаган Т.Блэр 27 июнь куни истеъфога чиқади. Бу унинг Ироққа охирги сафари бўлиши мумкин. Тони Блэрнинг ўрнини молия вазири Гордон Браун эгаллаши кутилмоқда.