Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари профессионал мусиқа санъати фестивали бошланди.

Таниқли тожик бастакори Талабхўжа Сатторов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган бу фестивалга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг давлат ҳамда миллий консерваториялари вакиллари ўз концерт дастурлари билан қатнашмоқда.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Ражабали Амиров Марказий Осиё давлатлари чолғу оркестри санъати вакилларини бир жойда жамлаган бу фестивал минтақада илк бор ўтказилаётганини таъкидлади.

Тадбир Тожикистон Маданият вазирлиги ва “Сорос жамғармаси - Очиқ жамият институти” молиявий кўмагида ўтказилмоқда.