Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг йигирмадан ортиқ жангариси ўлдирилди.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Ҳилманд вилоятининг Сангин туманида халқаро коалиция авиацияси жангарилар таянч пунктига зарба бергани оқибатида толибларнинг 20дан ортиқ жангариси ўлдирилган.

Шунингдек, куни-кеча Гардез шаҳридаги гавжум бозорда худкуш ўзини портлатгани туфайли 14 киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳатланган эди.