НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схефер АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашди.

Хабарларга кўра, Жорж Бушнинг Техас штатидаги ранчосида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги зўравонликлар муаммоси, НАТОнинг Косово масаласидаги сиёсати ҳамда АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси муҳокама этилган.

НАТО бош котиби АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва давлат котиби Кондолиза Райс билан ҳам учрашди.