Душанбеда 13 ёшли ўқувчи героин билан ушланди

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари Душанбеда ўтказган махсус амалиёт чоғида бир қанча шахс, жумладан, 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳибсга олинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳибсга олинган ўқувчининг ёнида уч килограмм героин моддаси борлиги аниқланган.

Вазирлик душанба кундан буён ўтказилган махсус амалиёт чоғида 70 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинганини ҳам билдирди.