Россия мудофаа тизими борасида АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди

Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Иванов Москва Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш борасида АҚШ билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирди.

АҚШнинг Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши Чехия ва Польшада мудофаа тизими қуриш режасини Россия ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда.