Эрон ва ЕИ вакиллари ўртасидаги навбатдаги музокаралар 31 май куни ўтказилиши маълум бўлди.

Бироз аввал Эрон ядровий дастури бош музокарачиси Али Ларижоний ва ЕИ ташқи алоқалар комиссари Ҳавьер Солана ўртасида учрашув номаълум муддатга қолдирилгани эълон қилинган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний сўзларига кўра, Москва Эрон Бушаҳрдаги ядровий иншоот қурилиши учун тўловларни кечиктираётганини иддао қилаётганига қарамай, Эрон ва Россия расмийлари бу борадаги музокараларни давом эттирмоқда.