28 май куни АҚШ ва Эрон вакиллари музокара ўтказади.

Хабарларга кўра, элчилар даражасида бўладиган учрашувда Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама этилади.

1980 йилда эронлик радикал талабалар АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасига бостириб кириб, дипломатик миссия ходимларини 444 кун мобайнида гаровда ушлаб тургани икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг узилишига сабаб бўлган эди.