Афғонистон шимолида полиция намойишчиларни ўққа тутди

Бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 30дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, Мозори шарифда вилоят ҳокими истеъфоси талаби билан ўтказилаётган намойиш иштирокчилари бир қанча маъмурий биноларга тош отган. Полиция эса тинчлантириш мақсадида уларга қарата ўт очган.

“Шуни айтишим мумкинки, намойишчилар қуролланган бўлиб, қонунга зид ҳаракатларни амалга оширди. Талабларини олдиндан бизга ошкор қилмасдан, полицияга ҳужум қила бошлади. Шунинг учун бу жиддий муаммодир”, - деди Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Змараи Башарий.

Айрим манбаларнинг билдиришича, намойишчилар қудратли ўзбек дала қўмондони генерал Абдул Рашид Дўстум тарафдорлари бўлган.