Россия “РС-24” русумли қитъалараро баллистик ракета синовини мувафаққиятли ўтказди.

Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, Плесецк аэродромидан учирилган бу ракета янги технологиялар асосида яратилган бўлиб, унга 10 та каллак ўрнатилиши мумкин.

Ракета синови айнан Москва расмийлари АҚШни Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасини танқид қилиб келаётган паллага тўғри келди.