Афғонистон шарқида ҳукумат кучлари “Толибон”нинг олти жангарисини йўқ қилди.

Хабарларга кўра, дастлаб жангарилар Пактика вилоятининг Зурмат туманида маҳаллий полиция расмийси хонадонига ҳужум қилган. Ҳукумат кучлари орасидаги йўқотишлар ошкор этилмади.

Кунар вилоятида эса жангариларнинг бир қишлоққа ракета зарбаси бергани оқибатида икки аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда.