АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Эронга сафар қилишдан сақланиш тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда расмий Теҳрон Америка ва Эрон фуқаролигига эга бўлган тўрт шахсни ҳибсда сақламоқда. Улар Жаҳон банки ва Сорос жамиятида ишлаган Қайин Тожбахш, Вудро Вилсон институти ходими Холиҳ Искандарий, ҳуқуқ ҳимоячиси Али Шакарий ва “Фардо” радиоси мухбири Парноз Азимадир.

Расмий Теҳрон Парноз Азимани давлатга қарши фаолият юритишда, қолганларни жосусликда айбламоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Эрон ҳукуматини журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчилар ва фаоллар орасида ваҳима уруғини ёйишга уринаётганликда айблаб, ҳибсга олинган шахсларни озод этишга чақирди.