Олмос Отамбоевнинг заҳарланиши юзасидан тергов бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бош вазир Олмос Отамбоевнинг заҳарланиши юзасидан тергов жараёни бошлаганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, тергов жараёнини Қирғизистон бош прокурори шахсан назорат қилмоқда.

29 май куни эълон қилинган тиббиёт хулосасида О.Отамбоев келиб чиқиши номаълум бўлган моддадан заҳарлангани расман қайд этилган.