АҚШ мудофаа вазирлиги Сомалида жанггарилар ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни шарҳламади.

Сомали шимолидаги Пантланд минтақаси расмийлари Америка ҳарбий кемасидан жанггарилар гуруҳига зарба берилгани тўғрисида маълум қилган эди. Хабарларда айтилишича, "Ал-Қоида"га алоқадор қуролли жанггарилар гуруҳи чоршанба куни Сомалининг Баргал порти яқинида маҳаллий полиция билан жангга кирган ва ўшандан сўнг тоғли ҳудудда яширинган. Шанба кеқурун жанггарилар яширинган жой ўққа тутилган.