Бишкекда, АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси биноси олдида сўлчи ва россияпараст ташкилотларнинг бир неча ўн аъзоси Манас аэропортидаги Америка ҳарбий базасини ёпишни талаб қилиб, норозилик акцияси ўтказди.

“"Янкилар кетсин"”, - деб ҳайқириб туришди норозилар. Акция тахминан бир соат давом этди ва ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса юз бермади.
Қирғизистондаги АҚШ базаси 2001 йили, Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни ўтказишда фойдаланиш учун очилган эди.