Қирғизистон мухолифати Россия билан конфедерация тузиш масаласи бўйича референдум ўтказиш учун халқдан имзо йиғиш кампаниясини бошламоқда.

Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтган митингда "Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун" Бирлашган фронти лидери Феликс Қулов маълум қилди.
“Мазкур масала билан боғлиқ барча ташкилий, транспорт таъминоти сарф-ҳаражатларини Бирлашган фронт ўз тассарруфига олади. Сентябргача зарур миқдордаги имзоларни йиғиб бўлишга ҳаракат қиламиз”, - деди Феликс Қулов.
Митингга 300 нафар атрофида одам қатнашди. Қуловга кўра, Россия билан иттифоққа кириш "ҳокимият тепасидагиларнинг ҳаракатлари туфайли шимоллик ва жанубликларга ажралиб қолган" Қирғизистон халқининг бирлигини сақлаб қолишга хизмат қилади.