Бағдодда навбатдаги қўпорувчилик ҳаракатининг олди олинди.

Хабарларга кўра, худкуш аёл ўзини ҳарбий хизматга ёллаш марказида портлатишни режалаштирган. Бироқ полиция ходимлари уни марказ яқинида отиб ташлаган. Полициячилар ўт очган пайтда аёлнинг белига боғланган бомба портлаб кетган.

БМТнинг қочқинлар идораси маълумотига кўра, зўравонликлар оқибатида 4,2 миллион ироқлик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу кўрсаткич янада ортиб бориши кутилмоқда.