АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер Қирғизистонга келди.

АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, Р.Баучер бу ерда Қирғизистон раҳбарияти, парламент депутатлари ва мухолифатдаги партиялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад Қирғизистон-Америка иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлигини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишдир.

Қирғизистонлик сиёсатчилар ҳар икки давлат ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор эканини айтмоқда.