Ироқда давом этаётган зўравонликлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Мосулда номаълум шахслар “Ироқ овози” ахборот агентлиги журналистини ўлдириб кетди. Бағдодда эса қаҳвахона ташқарисида машинага ўрнатилган бомба портлаб, камида уч киши нобуд бўлди.

Сурия чегарасига яқин ҳудудда худкушнинг маҳаллий полиция назорат пунктига ҳужуми туфайли полициянинг тўрт ходими ва беш фуқаро ҳалок бўлгани ҳам хабар қилинмоқда.

Рамадида эса худкуш ҳужуми оқибатида полициянинг уч ходими нобуд бўлди.

Шунингдек, Буюк Британия қўмондонлиги Ироқ жанубида ўзининг бир аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.