Тинч аҳоли талофотлари камайтирилиши керак

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схефер коалицияга аъзо давлатларни Афғонистондаги жанглар давомида тинч аҳоли вакиллари ўртасидаги талофотларни камайтириш чораларини кўришга чақирди.

Шунингдек, у НАТО мудофаа вазирларига Афғонистонда коалиция кучлари иштирокидаги тўқнашувларда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан текшириш, керакли чоралар кўришга кўрсатмалар берди.

Бош котибнинг айтишича, Афғонистонда АҚШ бошчилигидаги халқаро ва ҳукумат кучлари яқиндан ҳамкорлик қилса, тинч аҳоли талофотлари кўламини камайтириш мумкин.