Афғонистонда ҳукумат кучлари ва жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Қандаҳор вилоятининг Арғистон туманида рўй берган тўқнашувларда “Толибон”нинг ўнга яқин жангариси йўқ қилинди. Қўшни Зобул вилоятидаги жангларда полициянинг бир ходими ва тўрт жангари ҳалок бўлди.

Шунингдек, Қандаҳорнинг Панжавий ва Спинбулоқ туманларида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг жами беш ходими нобуд бўлди.