Эроннинг жанубий минтақаларида содир бўлган табиий офат натижасида 12 одам нобуд бўлди.

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Гону” номли циклон пайтида содир бўлган сув тошқинлари йўллар ва кўприкларни вайрон қилган. Кучли довул мингдан ортиқ қишлоққа зарар етказган. Эрондан олдин Уммон ҳудудидан ўтган айни довул пайтида 50дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.